Оила кодексига фарзанд асраб олувчилар «камида икки йил бирга никоҳда яшаган шахслар, шунингдек, 25 ёшга тўлган фуқаролар» бўлиши мумкинлиги ҳақида ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирда бола асраб олиш фақат «вояга етган фуқароларга» рухсат этилган.
Миллий гвардия қўмондони фарзанд асраб олган оилаларни солиқлардан озод қилиш, қолаверса, уларга алоҳида тўловлар, имтиёзлар ёки компенсациялар тўлаб беришни таклиф қилди. «Фарзандликка олганга ҳам қандайдир пул тўловлари берилса, бола асраб олиш кескин кўпайиб кетади деган умиддамиз», — деди у. Шунингдек, болани авваламбор ўз оиласида қолдириш ёки яқин қариндошига васийликка бериш чораларини кўриш зарурлиги айтилди.
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, муқаддам қасддан жиноят содир этган шахслар томонидан фарзандликка олишни тақиқлаш тизимини ижтимоий хавфлилигига қараб белгилаш кўзда тутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг